Коронавирус ўзини унутишга йўл қўймайди.

Мен Хўжайли тумани санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими эпидемиолог шифокори Юнус Турсинов Қорақалпоғистон телеканалида намойиш этиладиган «Медицина соати» кўрсатуви бошловчиси сифатида Шимолий-ғарбий ҳарбий округида ташкил қилинган ковид шифохонасида бўлдим ва ўз фикрларимни сизлар билан баҳам қўрмоқчиман.

Энг дастлаб «Коронавирус-нима ўзи?» деган саволга жавоб бериб кўрайлик.
Хош коронавирус ҳақида нималарни биламиз. Ўзимиз озгина фикр қилайлик, ўз тушунчаларимизни эсга олайлик. Энди мен коронавирус ҳақида қисқача маълумот бераман.
Коронавируслар – бу вируслар тури бўлиб ўзида РНК сақлайдилар. Номи кўпчиликни қизиқтириши аниқ. Чунки корона сўзи тож маъносини билдиришини биламиз. Бу вирусларнинг шаклидан келиб чиқиб номланган албатта.
Хош «Сovid-19» коронавирусларга қандай алоқаси бор? Сovid-19 коронавируслар тарафидан келтириб чиқарилган касаллик бўлиб касаллик номи ҳам келиб чиқиш ҳолатига боғлиқ. Демак «Сov» коронавирус, «id»- инглиз тилида касаллик (ҳасталаниш) ва 2019-йил биринчи марта аниқланганлиги учун «19» билан биргаликда, 2019-йил коронавируслар сабабли келиб чиқган касаллик деган маънони билдиради. Албатта касалликга бу ном 2019-йил эмас касаллик бор эканлиги тасдиқлангандан сунг 2020-йил берилган. Яна бир «SARS-CoV2» термини бор бу нима дегани энди дейишингиз мумкин. Сovid-19 касаллиги бошланган 2019-йилда бу касалликнинг аниқ ташҳиси қўйилмаганлиги учун, 2002- йил аниқланган ва 2003 йил мобайнида Гонконг, Вьетнам, Тайван, Сингапур, Канада мамлакатларида тарқалган SARS-CoV (Оғир ўткир респератор синдром) касаллигига ухшаш белгилар кўзатилганлиги сабабли унга ухшаш касаллик деп тариб беришган эдилар.
Биз нимага коронавируслар ҳақида аввал эшитмаганмиз деган фикр кўпчилигимизни қийнаётган бўлса керак. Бироқ коронавируслар сабабли авваллари ҳам ҳасталанишлар бўлган. Лекин энг кўп ва пандемия шаклида тарқалгани бу Сovid-19. Шу сабабли биз кўпчилигимиз фақат 2019-йил бу вируслар ҳақида эшитганмиз.
Масалан: HCoV-229E-1960 йилларда, HCoV-N63-2004-йил Голландияда, HCoV-OC43-1967-йил, HCoV-HKU1-2005-йил Гонконда, SARS-CoV- 2002-йил, MERS-Cov-2015-йилларда аниқланган.
Демак касаллик белгиларини яна бир бор эслаб қўрайлик: иситма, ланжлик ва қуруқ йўтал, бурун битиши, тумов, мушак оғриқлари, томоқ оғриғи ва ич суриши, таъм сезгисининг ва ҳид билишнинг ўзгариши ( пасайиши) кабилар еди.
Юқиш йўли эса бемор одам билан мулоқатда бўлганда ўнинг аксириши ёки йўталиши пайтида ҳавога чиқарилган томчилар ва қаттиқ юзалар орқали қўлларимиз билан юқтириш ҳавфи катта.
Демак касаллик ҳақида маълумотларни эсга тушурдик. Энди ковид шифохонасига қайтсак.
Шифохона коронавирус инфекцияси билан ҳасталанган беморларга тўла. Уларнинг сони кундан кунга ошиб бормоқда. Беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат аъло даражада, лекин барибир организмдаги ҳасталаниш, жонимизнинг оғриши, эркин нафас ола олмаслигимиз, ҳўшбой гуллар, атирлар ҳидини сезмаслигимиз, ҳўштам овқатларнинг ҳиди ва таъмидан баҳра ола олмаслигимиз, йўтал безовта қилмасдан мазза қилиб дам ола олмаслигимиз, бизнинг хаётимизнинг гўзал лаҳзаларини тўшакда, шифохонада ўтказишимиз ҳеч бирмизни ҳурсанд қилмаса керак.
Шифохонадаги беморлар билан суҳбатлашганимда уларнинг кўпчилиги карантин қоидаларини ўзлари бўзганликлари, жамаот жойларида тиббий ниқоб тақмасдан юрганликлари, той-ҳашамларга борганликлари ҳақида уялиб айтиб беришди.

Албатта касаллик юқумли касалликлар қаторига киради ва касал одамдан соғ одамга юқади. Касалликнинг келиб чиқиши ва тарқалишига қарши чораларга ва санитария гигиена коидаларига амал қилмаслик касаллик билан ҳасталанишга сабаб бўлади. Чунки ҳеч биримиз бу касалликнинг атрофимизда юрганлигини ҳар доим ҳам эсга олмаймиз.
Шифохонадан ташқарига чиқсангиз одамлар ҳудди ҳеч нима бўлмагандай юришибди. Бу ерда эса уша одамнинг қушниси, касбдоши ёки узоқ қариндошлари ҳаёт учун, ҳасталикни енгиш учун бор умидини шифокордан кутиб ётибди.
Касалликга махсус даволаш ўтказиш мўмкин эмаслиги ҳақида барчамиз эшитганмиз ва ўтган йил давомида жўда қўпчилик дорихоналардан кўплаб дори турларини ҳатто нарҳи аввалгидан баланд бўлса ҳам сотиб олдик, энг қиммат маҳсулотларни ўзимизнинг иммун тизимимизни кўтарамиз деб истемол қилдик. Лекин шунга қарамай касаллик чекингани йўқ.
Касал бўлмаслик учун жўда кўп нарсаларга тайёр тўрган эдик. Хош нега ҳозир бунинг энг оддий ва самарали йўлини давлат бизга ином қилса-ю биз ундан фойдаланмасак. Яна текинга. Биз шу даражада бемалол бўлиб кетдикми ёки касалликдан қўрқмай қўйдикми? Касаллик бизнинг эркалигимиз ва инжиқлигимизга қараб ўтирмайди. Касаллик учун сиз қайси касбда ва ким бўлиб ишлашингиз, каерда яшашингиз ҳам муҳим эмас. Чунки Чили давлатининг Пасха оралларида ҳам коронавирус билан ҳасталанганлар аниқланган.
Шундай экан касалликдан ҳимояланиш учун унга қарши вакцина билан эмланиш шарт. Шундагина сиз ва яқинларингиз ҳаётни гўзал ва соғлиқда ўтказиш бахтига эга бўласиз.

Хӯжайли тумани СЭО ва ЖС бӯлими эпидемиолог шифокор ва кўрсатув бошловчиси
Ю.П.Турсинов