Ўткир диареяда, ич терлама ва паратиф касалликларнинг  бактериологик , серологик текшириш тартиби

Ёз мавсуми кириб келиши билан аҳоли орасида асосан, болалар орасида ўткир ичак касалликлари билан касалланиш ҳолатлари сонининг мавсумий кўтарилиши кўзатилади. Касалликга тўғри ташҳис қўйиш орқали сифатли даволаш ишларини амалга ошириш ва беморни қисқа фурсат ичида соғломлаштиришга эришиш мумкин. Шу сабабли беморлардан лаборатория таҳлилларини тўғри олиш уларни ўз вақтида лабораторияга етказиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу борада ишловчи тиббиёт ҳодимлари қўйидаги асосий бажариладиган ишларга эътибор қаратишлари лозим:

Текширилувчи контингент таркиби: беморлар ва ўткир диарея касаллигига гумон қилинган шахс, реконвалесцентлар ва бактерия ташувчилардир. Беморларни текширишнинг муддатларини ва такрорийлигини бевосита даволовчи шифокор ва эпидемиолог аниқлаб беради.

Биоматериал олиш қоидалари, лабораторияга етказиш тартиби ва текшириш босқичлари:

Биоматериал-нажаси,сийдик, қусуқ масса, ошқозон ювинди сувлари, қон, ўт,  мурдадан олинган синамалар, антибиотиклар билан даволашдан олдин, эритма қолдиғи бўлмаган стерилланган идишларга олиниши лозим.

Қўзғатувчининг морфологияси:

Қорин тифи ва паратиф сальмонеллалари майда, гр-тайёқчалар бўлиб, учлари юмалоқ, катталиги 0,7-1,3 мкм, петрих хивчинлари ҳисобига харакатчан. Граммманфий бўялади. Салмонелла ташқи муҳитда яхши сақланади ва кўпаяди. 70С дан-450С гача ҳароратда яшайди, ўсиши учун оптимал ҳарорат 350С-370С ҳисобланади.+50С дан паст ҳароратда ўсишдан тўхтайди.

Биоматериаларни ташиш, сақлаш шароитлари:

Қорин тифи иситма, умумий интоксикация, йўтал кабилар билан кечади, шунинг учун ОРЗ, пневмония, лептоспироз, малярия, бруцеллёз, КУ-иситмаси ва бошқалар билан таққослаш лозим. Бунинг учун бактериологик текшириш, яъни қонни гемокультурага экиш керак.Қорин тифи ва паратифларда бактерия яширин давридан кейин бутун иситма даврида қонда бўлади ва рецедив даврида ҳам бўлиши мумкин. Фақат клиник белгилари тиф паратиф бўлиб турган беморлардан ташқари 3-5 кун иситмаланганлардан ҳам гемокультурага қон олинади. Мусбатларни ажратиш фоизини касалликнинг негатив кўринишда олинган ва қон микдорига боғлиқ. Катталарда 5-15 мл, болалардан 2-5 мл қон олинади.  Тирсак бўғинидан асептикага риоя қилинган ҳолда спиртовка алангаси ўстида муҳитга 1:10 нисбатда экилади. Бу нисбатдан қон кўпроқ олинса микробларга бактериоцид таъсир қилади.

Қонларни шу мухитларга экилади.(Гемокультура усули.)

  1. Рапопорт муҳитига.
  2. 10-20% ўтли бульон флаконларга 20,25,50,100 млдан қуйилади.
  3. Гўштли- пептонли бульонга қўшилган 1 % глюкоза.

Копрокультура усули.Нажас олиниши билан ёки 2 саотдан кечиктирмай экилади. Бошқа ҳолатларда нажас консервантга 1:3 нисбатда солиниб, лабораторияга 12-24 саот ичида етказилиши керак. Олинган биоматериалар лабораторияга биксларга солиниб етказилади.

Консервантдаги материаларни текширув бошлангунга қадар t+ 4 0 ;+ 60 С да сақлаш лозим. Биоматериалар қон(гемокультура усули), сийдик (уринакультура усули), ўт (билликультура усули), розеолокультура усули, миэлокультура усули.

Қорин тифи ва паратиф касаллардан, касалликнинг 8-10 кунларида, асосан касалликнинг учунчи хафтасидан кўп миқдорда микроб ажралади. Шунинг учун ҳам, диагностик мақсадда биринчи ҳафтасидан бошлаб ва реконвалесцентларни контрол қилиш мақсадида копрокультурани кўришимиз мумкин. Қорин тифи- паратифларга текшириш учун ахлатни охирги порциясидан олинади, бунда ингичка ичакнинг суюқ ахлатни, яъни қўзғатувчини кўпроқ ажралиш эҳтимоли бор. Материал стерил идишларга 5-25 гр гача  олиниб, 50-225 мл тўйинган пептон эритмасига экилади.

Уринакультура усули. Сийдикдан ТПЗ қўзғатувчилари касалликнинг 2 ва 3 хафталарида чиқа бошлайди, 1- хафтасида ҳам қўзғатувчининг ажралиб чиқиши инкор этилмайди. Жинсий органи ташқи қисмини совун билан яхшилаб ювилиб, кейин натрий хлор изотоник эитмасида чайилиб, стерил дока билан шимдирилади. Кейинги биринчи порция сийдик чикарилиб ташланади, ўрта порциядан стерил флаконларга 25 мл. олинади ва флакондаги 225мл пептон буферли эритмасига экилади.

Биликультура усули. Касал бўлиб тузалганларнинг ўти бактериологик текширилади. Дуоденал зонд юттириш ёрдамида А,В,С порциялари олинади.

1.Ўт озиқлантирувчи бульонга 1:10 нисбатда экилади(10мл. ўт 90-100 пептон агар) t0 370С га-24 саотга қўйиладитни қолган 2 қисмини термостатга t0 370С га-24 саотга қолдирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш булими