Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-йилнинг III-чорагида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар прогнози

Коронавирус инфекцияси ва унинг янги штаммларининг тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича:
COVID-19 билан касалланиш кўрсатгичи 2022 йилнинг февралдан бошлаб пасайиб, эпидемиологик вазият яхшиланди шу муносабат билан Нукус шаҳри ҳудудида коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқароларга эрта ташхис қуйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун ихтисослашган махсус поликлиника фаолияти тугатилган.
2020-2021 йилларда коронавирус билан касалланиш ҳолатларини олиб қарайдиган бўлсак, COVID-19 билан касалланишнинг енг юқори чўққиси республикамизда йилнинг ёз мавсумларига тўғри келган. Шуни ҳисобга олган ҳолда ахолига эрта ташхис қуйиш касалликни эрта аниқлаш буйича ПЦР лабораториялари 2022-йил мавсумига шай ҳолатга келтирилган.

Юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш бўйича:
2022-йилнинг III-чорагида аҳоли ўртасида юзага келиши мумкин бўлган касалликлардан бири бу вирусли гепатит А касаллиги. Гепатит А вируслари ташқи муҳит омиллари таъсирига жуда чидамли, ҳаво ҳарорати юқори бўлганда ҳам анча узоқ сақланади. Ёз фаслида, куннинг иссиқ пайтида касалланишнинг кўпайишига сабаб иссиқ ҳарорат туфайли кўп суюқлик истеъмол қилининши, кўп терлаш натижасида ичак инфекцияларига нисбатан одам организимининг чидамлилик қобилияти пасаяди, шунингдек, ёз ойларида аҳолининг сувга бўлган талаби ошади, сифатли сув билан таъминлаш қийинлашади, водопровод сувларининг сифати. Эпидемиологик текширувлар натижасида яъни йилнинг тўрт фаслида водопровод сувларининг намуналарини бактериологик текширганда сувларнинг бактериологик жиҳатдан сифатининг энг ёмон кўрсаткичлари бошқа фаслларга нисбатан ёз фаслида кузатилиши исботланган. Шу билан бирга, ёз ва куз фаслида вирусли гепатит А касаллигининг кўпайишига мева ва сабзавотларнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилмасдан, истеъмол қилиниши ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиолгик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг малакали ҳодимлари томонидан ҳар бир туманга вирусли гепатит А касаллигининг профилактикаси бўйича мактаб, мактабгача таълим муассасаларида ҳамда маҳаллаларда семинарлар ўтказилди. Семинарда вирусли гепатит А касаллигининг энг ишончли профилактикаси бу шу касалликга қарши ваксинация еканлиги тушунтирилди.
III-чоракда аҳоли ўртасида юзага келиши мумкин бўлган касалликнинг яна бири бу қўтир касаллиги ҳисобланади. Қўтир касаллигининг эпидемиологиясида кўп ҳодимларга эга бўлган ҳолда, чегараланганган ҳудудда, узоқ муддат бирга бўлувчи жамолар алоҳида ўрин тутади, кечаю кундуз ишлайдиган боғчаларга борувчи болалар, руҳий шифоҳона бўлимларида даволанаётганлар, қариялар уйларидагилар киради. Қўтир касаллигининг мавсумийлиги динамикаси табиий равишда қўтир канаси авлод қолдириш ҳусусиятига боғлиқ бўлиб бу жараён кузги мавсумда айниқса сентябрь ойларида авжига чикиш эҳтимоли бор.
Безгак касаллиги учун эпидемик мавсум хисобланган апрел ойидан октябр охиригача бўлган даврни ўз ичига олади. Ахолини безгак касаллиги бўйича санитария маданиятини ошириш мақсадида тушинтириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Чет мамлакатларга бориб келган фуқароларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида санитар карантин пунктларда назоратдан ўтказилади. Юк машиналари ва енгил автомобиллар дез барьерлардан ўтказилади. Мавсумийлигини хисобга олган ҳолда безгак касаллиги келиб чиқиш хавфи мавжуд.
Ўткир ичак касалликларининг барча турида (дизентерия, сальмонеллёз в.б) кунлар исиши билан, иссиқ ҳароратда сув омилиниг фаоллашуви (водопровод сувлари сифатининг ёмонлашуви, кўп чўмилиш, очиқ сув ҳавзалари сувидан ичимлик суви сифатида фойдаланиш), пашшаларнинг кўпайиши, қишлоқ ҳўжалик ишларининг авжига чиқиши билан боғлиқ.
Лейшманиози касаллигининг республикамизда эндемик ўчоқлари мавжуд бўлиб, касалликнинг келиб чикиши аниқ фаслий муддат билан белгиланади. Бу вақт искаптопар чиқиш хавфи мавжуд.
Республикада юқумли ва чивинларининг фаол яшаш даврига келади. Бу муддат июндан бошлаб то кузгача давом этиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда лейшманоиз билан касалланиш ҳолатлари келиб чиқиши хавфи мавжуд бўлиб, паразитар касалликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар давом этмоқда.

Ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси бўйича тизимли чора-тадбирлар давом этдирилмоқда:
Хар бир касалликнинг ўзига хос эпидемиологик мавсумийлигини хисобга оладиган бўлсак ККГИ касаллигининг табиий ўчоқлари Республикамизда каналарнинг фаоллигини ошиши июн ойларига тўғри келади. ККГИ ўзига хос эпидемиологик мавсумийликка эга бўлиб касалланиш ҳолатлари асосан апрел сентябр (90-95% и апрел, май, июн оиларида) ойларида рўйхатга олинган. Касаллик асосан қуй қирқим жараёнида юққанлиги учун чўпонлар ва уларнинг оила аъзолари, қирқимга вақтинчалик жалб этилганлар, мол боқувчилар, эндемик ҳудудларда ишловчилар орасида тушинтириш ишлари олиб борлиган.
Кўйдирги касаллиги мавсумийлиги Республикамизда ёз-куз мавсумийлиги характерли бўлса, қолган хилларда касаллик йилнинг барча фаслларида деярли бир хил қайд этилган. Кўйдирги касаллигида ҳайвонларнинг яйловларда тупроқдаги қўзғатувчилар билан мулоқатда бўлиши натижасида май август ойларида ҳайвонларининг касалланиши кескин кўпайади. Одамлар орасида ҳам касалланиш ёзги мавсумда кўпроқ кузатилади.
Ҳар бир касалликнинг ўзига хос эпидемиологик мавсумийлигини хисобга оладиган бўлсак ККГИ касаллиги ўзига хос эпидемиологик мавсумийликка эга бўлиб касалланиш ҳолатлари асосан апрел сентябр (90-95% и апрел, июн оиларида) ойларида рўйхатга олинган. Касаллик асосан қуй қирқим жараёнида юққанлиги учун чўпонлар ва уларнинг оила аъзолари, қирқимга вақтинчалик жалб этилганлар, мол боқувчилар, эндемик ҳудудларда ишловчилар орасида тушинтириш ишлари олиб борлиган. Жорий йилда Қонликул, Элликқаъла ва Беруний туманларида қумондонлик-штаб ўқув машқлари доирасида Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллиги, барша шахар ва туманларда қутуриш ва ҚКГИ касалликлари профилактикаси бўйича махсус тактик ўқув машғулотлари мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Қутуриш касаллиги профилактикаси бўйича:
Хайвонлардан жабрланганларга антирабик ёрдам кўрсатиш учун санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва унинг ҳудудий булинмаларида, антирабик ёрдам кўрсатиш хоналарида антирабик вакцина ва антирабик иммуноглобуллин захираси мавжуд. Касалланишнинг кўпроқ учраши апрел август ойларига тўғри келади, бу табиий учоқларнинг фаоллашуви билан тушунтирилади. Шуни инобатга олган ҳолда қутуриш касаллиги келиб чиқиш хавфи мавжуд.
Овқаттан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича: Овқаттан заҳарланиш ёз ойларида қўпроқ учрайди. Бунда туриб қолган гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари айниқса торт ва кондитер маҳсулотларидан заҳарланиши мумкин. Бошқарманинг ҳудудий бўлимлари томонидан аҳоли ўртасида овқаттан заҳарланиш ҳолатлариниг олдини олиш мақсадида тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб ва мавзуга оид эслатмалар тарқатилди. Бошқарманинг туман(шаҳар) бўлимлари томонидан жойларда фаолият юритаётган 18 та деҳқон бозорларида солиқ инспекцияси ҳамда ички ишлар бўлимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари олиб борилди ва рейд тадбирлари давомида деҳқон бозорлар ҳудудида фуқароларга тегишли бўлган уй шароитида тайёрланган, сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи хужжатлари бўлмаган хар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли тартибда савдодан четлатилди.
Республикада юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар давом этмоқда.