Юқумли «сариқ касаллиги»дан сақланинг!

Ҳалқимиз орасида «сариқ касал» номи билан юритиладиган вирусли гепатит «А» касаллиги жигарнинг жарохатланиши билан кечадиган юқумли ҳасталикдир.
Касаллик аксарият ҳолатларда қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:
– Ҳолсизланиш, иситма, шамоллаш белгилари;
-кўнгил айниши, қайт қилиш;
-иштаҳа йўқлиги, қоринда оғриқ;
-кўзнинг шиллиқ қабати, бадан териси ва сийдик рангининг сарғайиши.
Шу билан бирга: юқумли сариқ касаллигига чалинган бемор узоқ муддат жисмоний ҳаракатдан чекланиш, парҳезга риоя қилиш, жигар фаолиятини қайта тиклаш учун кўплаб дори воситаларини қабул қилиш, умуман бемор тўлиқ тузалмас екан, унга эьтибор ҳамда парвариш талаб этилади. Натижада, оила бундан моддий ва маънавий зарар кўради, ота-она фарзандини хасталигини кўриб туриб ҳар сонияда азият чекади.
Касаллик вируси одам организмига оғиз орқали қайнатилмаган сув ичиш, мева-сабзавотлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнида шахсий гигиена қоидаларига (қўлларни ювилмаганда) риоя этилмаганда ҳамда ушбу касалликка чалинган бемор фойдаланган идиш-тобоқлар, чойшаб, ёстик жилди, кийим-кечак ва ўйинчоқлардан фойдаланилганда юқиши мумкин.
Касалликнинг юқмаслиги учун:
-болаларни ёшлигидан шахсий гигиена қоидаларига риоя этишга ўргатиш;
-қўлларни совунлаб ювишга одатланиш;
-мева-сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш;
-болаларда бармоқлар, ўйинчоқлар ва бошқа турли буюмларни оғизга солиш, қўлларни сўриш, тирноқларни тишлаш каби одатлар шаклланишига йўл қўймаслик;
Юқумли «сакиқ касаллиги»ни олдини олишда енг самарали ҳимоя воситаси бу – вакцина билан эмлашдир!
Эмлаш ишлари вакцинация марказларида амалга оширилади ва бу билан боғлиқ маълумотларни ҚВП лари, шаҳар ҳамда туман марказларида жойлашган оилавий поликлиникалардан олиниши мумкин.