Экспортер корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга доир чора-тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022-йил 3-июлдаги «Стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги топшириқ хатидаги вазифалар ижроси юзасидан 8-9 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Б.Юсупалиев ва унинг биринчи ўринбосари Х.Норбоевлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Савдо-саноат палатасида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022-йил 13-июнь куни утказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда экспорт корхоналарда учраётган муаммолар ва уларга ечимлар муҳокама қилинди. Шунингдек, Ишчи гуруҳ Қонликўл туманидаги «KANTEKS INVEST» МЧЖ ва «SHOLICHILIK KLASTERI» МЧЖ, Шуманай туманидаги “Шуманай эко текс” МЧЖ ва «ORLANDO KLASTER» МЧЖ, Чимбой туманидаги “Ланэкстракт” МЧЖ ва «Бухарбай-Нурзада» ФХ, Қораўзак туманидаги «SIFAT INVEST KOMPANIYASI» МЧЖ ва «Бустан-тальк» МЧЖ, Элликқалъа туманидаги «BOSTОN CLUSTER» МЧЖ корхоналарида булиб, ишлаб чиқариш шароитлари билан танишишди ва улардаги муаммолар ўрганилиб, тегишли курсатмалар берилди.