Грипп касаллигининг COVID-19дан фарқи қандай


Инсониятни энг кўп касалликка учратган вирус бу – грипп. Замонамизга келиб оддийгина «шамоллаш» дея ўтказаётганимиз бу касаллик ўз даврида юз миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Ҳар йили кузатиладиган мавсумий дардларга эътибор бу йил алоҳида бўлиши табиий – сабаби, коронавирус пандемияси ҳамон давом этмоқда.
Энг жиддий масала – грипп ва COVID-19 айниқса дастлабки босқичларида жуда ўхшаш кечади. Ҳарорат кўтарилиши, бош айланиши, йўтал каби умумий белгилар ҳар икки касалликнинг асосий симптомлари ҳисобланади. Аммо ўтган қисқа муддат тажрибаси шуни кўрсатдики, аксарият ҳолларда енгил ўтадиган COVID-19 касаллиги асоратларга сабаб бўлганида ниҳоятда оғир кечади ва ўлимга ҳам сабаб бўлади.
Гриппнинг белгиларини деярли ҳамма билади, сабаби – бу касалликка чалинмаган одамнинг ўзи йўқ. Коронавирус юққанда гриппга ўхшаш белгилардан ташқари яна қатор симптомлар борки, булар касалликларни тест топширмасдан ҳам ажратиб олишда қўл келади. Коронавирус ва гриппнинг фарқи қуйидагилар:
Грипп COVID-19 га қараганда жуда қисқа яширин давр ва жуда қисқа оралиқга эга;
COVID-19 да серияли оралиқ 5−6 кун, гриппда оралиқ 3 кун. Грипп COVID-19 га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятига эга;
Болалар гриппнинг тарқалишида асосий омил ҳисобланади, COVID-19 эса болаларда жуда кам учрайди;
Коронавирус турида қуруқ йўтал (ёки кўп бўлмаган балғам) кузатилади. Гриппда нам йўтал ва тумов, бурун битиши кузатилади;
COVID-19 да 15 фоиз ҳолда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5 фоиз критик ҳолат бўлиб, ўпка вентелацияси талаб қилинади. COVID-19 да критик ҳолат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқори;
COVID-19 да умумий ўлим коэффициенти 3−4 фоизни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1 фоиздан паст.
Ҳар икки касалликни узил-кесил ажратиб олиш тест топшириш орқали амалга оширилади.
«Болада дастлабки 1-2 кун кузатилган бурун оқиши, қисқа йўтал даврида организмига бошқа бир ўткир респиратор вирусли инфекция тушган бўлиши, унга нисбатан бола организмида иммун жавоб ҳосил бўлгани боис, бола организми вирус билан кейинги учрашувда касалликни енгил ўтказаётгани, лекин шундай бўлса-да мазкур вирус бронхит кўринишида асоратланганини кўрсатмоқда.
Шундай бўлса-да, COVID-19 касаллигини тасдиқлаш мақсадида шифокор кўрсатмасига кўра антигенни аниқлаш учун ПЗР ёки экспресс тест топшириб аниқлик киритиш мумкин.

ҚРСЭО ва ЖСБ Эпидемиология бўлими эпидемиолог врачи Турымбетов Менлибай