Элликқалъа туманида умумтаълим мактабларида 1-4 синф ўқувчиларини кейтринг турда овқатлантириш сифати текширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасининг 2022 йил 7 ноябрь кунги «Ижтимоий тармоқларда тарқалган Элликқалъа тумани умумтаълим мактабларига ажратилаётган бюджет маблағлари таъминотчи корхоналар ва бошқалар томонидан талон-тарож қилинаётганлиги хамда бошқалар ҳақидаги хабари» бўйича 10.2/94959-22-сонли хати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг 2022 йил 7 ноябрь кунги 193 §8-сонли буйруғига асос, Элликқалъа туманидаги кейтринг овқатланиш ташкил етилган умумтаълим мактабларида 2022 йил 8-16 ноябрь саналарида текшириш ишлари олиб борилди. Элликқалъа туманида ҳозирги кунда жами 71 та ўмумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлиб, шундан 24 та умумий ўрта таълим мактаблари 1-4 синф ўқувчиларини тайёр овқатлантириш ташкил этилган. 24 та умумий ўрта таълим мактабларида кейтринг, яъний 1-4 синфдаги мактаб ўқувчиларини бепул овқатлантиришда болаларга берилаётган озиқ-овқат махсулотларининг санитария-гигиеник нормаларига мувоффиқ ташилиши, вақтинчалик сақланиш хоналарининг шароитлари, махсулотларнинг сифатли ва “Ўзб Рес СЭО ва ЖСХ ва Ўзб Рес ХТВ тарафидан 2022 йил 25-августдаги тасдиқланган таомнома”сига асос берилиб борилиши кўрилиб чиқилди.

Қўриб чиқилган  мактабларда бракераж комиссияси тузилмаган (3,23,24-мактаблардан ташқари) ва нонушталар сифати назорат қилинмасдан берилмоқда.

Мактабларда озық овқат махсулотларини вақтинча сақлаш учун майдон ажратилган, лекин шароитлари талаб даражасида емас.

61 сонли УТМда махсулотларни узоқ вақт сақлаш учун шароит йўқлигига қарамасдан 2022 йил 8-ноябрь холатига қолдиқда 125 бола учун мўлжалланган қадоқдаги озиқ-овқат махсулотлари сақланмоқда (жойида бартараф етилди).

47 мактабда олдинги кунлар хисобидан қолдықда 11 озиқ-овқат махсулотлари бўлишига керак бўлса, хозирда 4 донаси (7 донаси қайердалиги номалум) қолганлиги аниқланди.

7 сонли УТМда дарсга келмаган ўқувчилар хисобига қолдиқда 59 қадоқдаги махсулотлар бўлиши керак бўлса, хозирда қолдиқда 35 қадоқдаги махсулотлар қолганлиги аниқланди (24 донаси қайердалиги номалум).

 

32 сонли УТМда 2022 йил 3-ноябрь куни 175 болага мўлжалланган (1 қадоқда: пряник, қумоқ хамирли печенье, олма) махсулотлар олиб келинган, шу кунги келган болалар сони 164 ни ташкил қилган. Қолдықда 11 та озиқ-овқат махсулотлари қайтарилмасдан 10-ноябрь куни болаларга беришни режалаштирган (жойида бартараф етилди). 2-сонли мактабда махсулотларни сақлаш шароитлари талаб даражасида бўлмаслигига қармасдан 1-ноябр куни олиб келинган 382 уқувчиларга мулжалланган озиқ-овқат махсулотлари 3-4 ноябр саналарида берилиши керак бўлса, биринчи чорак татили сабабли бу махсулотлар 10-11 ноябрь саналарида ўқувчи болаларга 10 кун давомида вақтинча ташкиллаштирилган хонада сақлаб тақдим етилган. Тақдимотчи идора тарафидан берилаётган махсулотлар учун сифат-сертификатлари тақдим қилинмаган. Айрим махсулотлар таомномада кўрсатилган грамм миқдорларига етарлича емас.

 

Шунинг билан бирга махсулотлар орасида “Ўзб Рес СЭО ва ЖСХ ва Ўзб Рес ХТВ тарафидан 2022 йил 25 августдаги тасдиқланган таомнома”га асос айрим мактабларда сув, айримларида еса мевалар берилмаган.

Айирим УЎТМ ва 7 сонли ДИУЎТ мактабларида махсулотларни сақлаш учун хоналар ажратилган, лекин талаб даражада бўлмаганлигига қармасдан таъминотчи идораси томонидан 2-3-4-5 кун учун мулжалланган озық-овқат махсулотлари бир мартадан олиб келинган.

Бу бўйича  аниқланган камчиликлар жойида бартараф етилди ва мактаб директорлари ва тақдимотчи МЧЖларга тўшинтириш ишлари олиб борилди. Тадбир ишлари давом етмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси эпидемиология бўлими эпидемиолог врачи А.Джумамуратов