Click to listen highlighted text!

Бугун “Дўстлик уйи” мажлислар залида COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашга  жалб этиш  бўйича очиқ мулоқот ташкил этилд

Мулоқотда Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари В.Абсаттарова томонидан аҳоли ўртасида “COVID-19”га қарши эмлашни тарғиб қилиш борасидаги олиб борилаётган ишлар, мамлакатимизга олиб келинган вакциналар бўйича, Республикамиздаги вакцинация жараёнида амалга оширилаётган ишлар ва эпидемиологик вазият, “COVID-19” профилактикаси бўйича бирламчи чоралар тўғрисида маълумотлар берилди ва мавзу юзасидан тақдимот ўтказилди. Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, ОАВ, ижтимоий тармоқларда, фуқаролик жамияти институтлари бирга ҳаракат қилиш, тарғибот-ташвиқот ишларини одамлар орасида кўпроқ ташкил этиш зарурлиги ҳақида айтиб ўтди.

Бошқарма Ахборот хизмати

Skip to content Click to listen highlighted text!