Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 30 январ куни тасдиқланган 21-04814-сонли текширишлар жадвали ҳамда 2023 йил 23 июн кунги 12/21-09605-сонли кўрсатма хатига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси даволаш-профилактика муассасаларини назорат қилиш бўлими ва ОАВ ва жамоатчилик билан ишлашиш бўлими ходимлари билан биргаликда, шу йилнинг 19 июл кунидан бошлаб С.Султанов номидаги Республика Фтизиатрия ва Пулмонология марказида санитария назорати ўтказилмоқда. Текширув ўтказилаётган даволаш-профилактика муассасасида бир қанча камчиликлар аниқланди:
- Шифохона ҳудудида атроф муҳит тозалигига этибор қаратилмаганлиги сабабли турли ҳил ёввойи ўсимликлар (қамиш) ўсиб кетган, шифохона пиёдалар йўлаклари талабга жавоб бермайди.
2.Бемор болалар учун шароитлар яратилмаган, яънй болалар ўйнайдиган, дам оладиган хоналар, ювиниш хонаси, китоб ўқиш учун хоналар ажратилмаган, овқатланиш хонасида девор сивоқлари тушган ва таъмир талаб ҳолатга келиб қолган. Шунингдек, болалар даволаниш бўлимидаги музлатгичларнинг қувватлилиги етарли (кичгина) бўлмаганлиги сабабли тез бузулувчан озиқ-овқат ва сут махсулотлари тартибсиз ҳолатда сақланган, бундай шароитда болалар орасида юқумли ичак касалликларининг келиб чикишига сабаб бўлиши мумкун.
- Хонада 2 ўринга мўлжалланган палаталарида 3та кроват зич жойлаштирилган, яъни беморларни хона майдонига (м²) мос жойлаштириш қоидаларига риоя қилинмаган. Шу қатори беморлар палаталарида қаттиқ инвентарли жихозлари эскирган ва янгисига алмаштиришни лозимлиги аниқланди.
- Бўлимда хоналар етишмаслиги сабабли, тоза юмшоқ инвентарлар (постеллар) сақлаш хонасида кир постеллар ҳам сақланиб келинмоқда.
- Стерилизациялаш бўлимида стерилизация олди ювиш сифатини аниқлаш мақсадида синамалар қўйилмаган.
- Кир ювиш хонасида хавфли ва хавфсиз чиқиндилар маркировкаланган идишларда сақланмасдан, пакетланган ҳолда сақланмокда.
- Хирургия бўлими биноси томонидан пастки қисмига сув ўтган, девор сивоқлари тушган ва таъмир талаб ҳолатга келиб қолган.
Республиканинг барча ҳудудларида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан даволаш-профилактика марказларида текшириш ишлари олиб борилмоқда.
ҚР Санэпид бошқармаси Ахборот хизмати