Гельминтозлар глобал муаммо…

Республика аҳолисининг ичак гельминтози билан касалланиш даражасини камайттириш, аҳоли орасида паразитар касалликлар шу жумладан ичак гельминтози касаллигининг олдини олиш борасида 2021 йилнинг 6-11 декабр кунлари “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда юртбошимизнинг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси асосида мамлакатимиз бўйлаб дегельминтизация тадбирининг 2-тури бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикасида болалар ўртасида ўтказилган дегельминтизация тадбирларининг самарадорлигини ўрганиш мақсадида, жорий йилнинг 14 феврал кунидан бошлаб бир ҳафта давомида ҳар бир худуддан 300 нафар (2-10 ёшли болалар) бола танлов асосида Республика буйича жами 5000 нафар бола ичак гельминтозига лаборатор текширувдан ўтказилмоқда.

Гельминтознинг лаборатор текширув ишлари Қорақалпоғистан Республика худудидаги  17 та СЭО ва ЖСБнинг паразитология лабораторияси томонидан амалга оширилмоқда….