ССВ: Иш берувчилар ўз қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирусга қарши эмланишига масъул бўлади

ССВ: Иш берувчилар ўз қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирусга қарши эмланишига масъул бўлади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган муайян чекловларни олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинди.

? Иш берувчиларга қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик, шу жумладан, бустер доза билан эмланиш даражаси 90 фоиздан кам бўлмаслигига эришиш мажбурияти юклатилди.

? Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг коронавирус инфекциясига қарши, шу жумладан, бустер доза билан эмланмаганлиги аниқланганда, улар вақтинчалик ишдан четлаштирилади.

? Ходим коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмланишни рад этганда, иш берувчи томонидан унинг вақтинча ишдан четлаштирилишини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қатъий назоратга олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати