Қорақалпоғистонда дала дератизацияси кенг кўламда ўтказилмоқда

Қорақалпоғистонда дала дератизацияси кенг кўламда ўтказилмоқда

 

 

  Лейшманиоз – одамларда ва ҳайвонларда учирайдиган трансмиссив протозой касаллик бўлиб, инсонда интоксикация, иситмалаш, ички аъзолар ва тери тўқималарининг шикастланиши билан намоён бўливчи оғир касаллик. Қорақалпоғистон Республикаси тери лейшманиози (ТЛ) учун эндемик худуд бўлиб, ҳар йили 100 га яқин ҳолатлар қайд этилади ( рўйхотга олинганларнинг 60% ва ундан ортиқ ҳолатлар Тахтакўпир, Қараузак, Чимбой туманлари), касалликнинг асосий манбалари катта ва қизил думли қум сичқони, ташувчилари эса чивинлар хисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2022 йил 25 январь кунги “Ўзбекистон Республикаси юқумли, ўта хавли юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғриси”ги кўрсатма хатининг бажарилигини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлигида лейшманиоз касаллиги бўйича ноҳуш ҳудудларда дератизация ва дезинсекция тадбирларнинг комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 

 

Тери лейшманиозига қарши олиб бориладиган мажмуавий чора-тадбирларнинг бири бу қум сичқонларига қарши курашиш – дала дератизацияси.

Лейшманиоз касаллиги учун эндемик худудларнинг бири Тахтакўпир туманида оммовий дала дератизацияси туманнинг 21та микрохудудида 3та гуруҳдан ташкил топган жами 39 нафар соҳага тегишли ходимлар ( ҳар бир бригадада 1та энтомолог, 2та зоолог, 10 дезинфектор) бригадаси ўтказмоқда.

Дала дератизациясини ўтказиш тадбирлари Республика ўлат профилактикаси маркази Қорақалпоғистон филиали ва Тахтакўпир туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг тегишли ходимлар бригадасидан ташкил топган.

Тумандаги ўтказилаётган оммавий дала дератизацияси тасдиқланган жадвал асосида 10 кун давом этиши кўзда тутилмоқда.

ҚР СЭО ва ЖСБ паразитология

бўлим мудираси:                                                                А.Тлемисова