Шу йилнинг 5-6-июнь кунларида Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида “Asfen.Forum, янги авлод” халқаро анжумани бўлиб ўтди

     Шу йилнинг 5-6-июнь кунларида Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида “Asfen.Forum, янги авлод” халқаро анжумани бўлиб ўтди

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Хўжайли туман бўлими эпидемиолог шифокори Турсынов Юнис Пердебаевич ўтказилган анжуманда 20 дан ортиқ мамлакатлар ўртасида биринчилардан бўлиб, ўзининг «Covid-19 га қарши вакцинация билан эмлаш орқали келиб чиқиши мумкин бўлган эмлашдан кейинги ноҳуш ҳолатлар юзасидан Хўжайли туманида олиб борган тадқиқот ишларининг хулосаси» бўйича Ўзбекистон номидан тақдимот қилди.

Тарихий илмий анжуманни Бутун жаҳон Соғликни сақлаш Вазирлигининг Европа региони бошлиғи Ханс Клюге ва Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Гиният очиб берди.

Анжуманда илмий ишлар retelling формида (қисқача воқеа) кўрсатилиши керак эди. Юртдошимизнинг илмий иши бўйича ишланган тадқимотида қорақалпоқча ҳазиллардан фойдаланилиб, визуализация ва тингловчиларнинг эътиборини ўзига қаратиш орқали енг яхши тадқимот деб топилди ва махсус совғалар билан тақдирланди.

Қорақалпоғистонлик эпидиоломогик шифокори иши халқаро анжуманда «Энг яхши тақдимот» деб топилди.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамолат саломатлиги бошқармаси Ахборот хизмати