Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатиги бўлими ҳамда туман ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда бозор ҳудудида рейд тадбири ўтказилди

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатиги бўлими ҳамда туман ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда жамоат жойларида, бозор ҳудудида ва катта йўл бўйларида озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз экинлари, салқин ичимликлар ҳамда музқаймоқлар савдосида санитария-гигиена талаблари асосида сотувга чиқарилиши юзасидан рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида аҳоли орасида юқумли ошқозон-ичак касалликларининг олдини олиш ҳамда санитария-гигиеник маданиятни ошириш мақсадида профилактик тарғибот ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натийжасида истеъмолга яроқсиз бўлган 11 кг музқаймоқ, 10 л сут ва 170 кг полиз маҳсулотлари савдодан четлатилди.

Соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Санэпид бошқармаси Ахборот хизмати