«Коррупцияга қарши курашишнинг умумий асослари»

    Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи томонидан 2023-йилда 10-февралда тасдиқланган Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси чора-тадбирлари дастурининг II-бўлим 2-бандида Коррупцияга қарши кураш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини ва моҳиятини давра суҳбатида (online yoki offline) шаклида тушунтириш бориш назарда тутилган.

    Ушбу Дастурнинг ижросини тўлиқ таъминлашда 2023 йил 12 июлда Тахиатош туман СЭО ва ЖС бўлимида 15 та, мутахассис ва ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтиб, унда Юрист консульт Р.Хожаназаров ва Коррупция қарши ички назорат тузилмаси раҳбарига З.Акимовалар томонидан ўтказилди, мазкур дастурда белгиланган чораклик вазифаларни юклатилган ходимларга иш фаолияти билан таништирилиб, уларга вужудга келаётган муаммоларни ижобий ҳал этишда услубий ва амалий кўрсатмалар бериб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

   Шунингдек, 2023 йил 12 июл куни Хўжайли туман СЭО ва ЖС бўлимида  55 та мутахассис ва ходимлар иштирокида ва 13-июль куни Нукус шаҳар  СЭО ва ЖС бўлимида 39 та мутахассис ва ходимлар иштирокида ҳамда Нукус туман СЭО ва ЖС бўлимида 14 та мутахассис ва ходимлар иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, юқоридаги қайд этилган дастурда ва тузилган иш режаларда белгиланган вазифалар хусусида давра суҳбати ўтказилиб, маъсул ходимларга тарғибот-ташвиқот тушунтириш ишлари олиб борилди.

   Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси томонидан ташкил этилган Давлат органлари ва ташкилотлари хизматчилари иштирокида жорий йилнинг 8-15 июл кунлари ўтказилган «Коррупцияга қарши курашишнинг умумий асослари» мавзусидаги курсга бошқарманинг бўлим ва лаборатория мудирлари ва мутахассислар иштирок этган ишловчи ходимлар 28 та «аъло» ва «яхши» натижага эришилган сертификат соҳиби эгаси бўлганлигини ахборот тариқасида билдирамиз.

   Коррупция қарши курашишда ички назорат ходими томонидан белгиланган дастур ва иш режаларнинг ижросни таъминлаш юзасидан доимий равишда шаҳар ва туман санитария-эпидемиология хизмати билан ҳар куни иш юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва ахборот алмашувлари олиб борилмоқда.