Каскад усулида ўқиш ташкиллаштирилди

Паразитология бўлими ва лабораториялари амалий ва назарий таризда ўқитилмоқда

  Республикада 2023-2024 йиллар давомида паразитология бўлими ва лабораториялари фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси паразитология бўлими ва лабораторияси томонидан, «ЖССТнинг тавсиясига асос паразитар касалликларнинг замонавий ташҳисотини амалиётга тадбиқ этиш» мақсадида каскад усулида амалий ва назарий ўқиш ташкиллаштирилди.

Жорий йилнинг 12 сентябр куни, Қораўзак туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими паразитология лабораторияси врач лаборант ва лаборантлари, шунингдек туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли 9 та оилавий поликлиника КДЛ врач лаборант ва лаборантлари дастур бойича ўкитилди.

 

Каскад усулида ташкиллаштирилган амалий ва назарий ўқиш семинари график асосида республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.