“ЯШИЛ МАКОН” АКЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

     Ҳурматли Президентимиз томонидан элон қилинган «ЯШИЛ МАКОН» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги дастури асосида, Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осайишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари, туманимизда «ЯШИЛ МАКОН» умуммиллий лойиҳаси доираси ташкил этилган акцияда фаол қатнашишмоқда.

Тадбир давомида ўзига белгиланган худудларда мевали ва манзарали дарахт кўчаларини экиб она табиатимизнинг гуллаб яшнашига ўз хиссаларини қўшмоқда.

  Ташкил этилган тадбирда бўлим ҳудудидаги мавжуд майдонларда ободанлаштириш ишларини ўтказиш билан  бир қаторда  мавжуд дарахтларга шакл берилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Расмда: Амударё  туман Санитария-эпидемиологик осойишталик бўлими  ходимлари.

Амударё  туман СЭО ва ЖС  бўлими санитария врачи    Т.Бабаниязов